Lacetti асфальт ётқизиш машинасига урилди. Бир киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 4 май куни соат 21:20ларда Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида 34 ёшли эркакнинг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ туманнинг Мустақиллик кўчасида жойлашган “Халқ банки” рўпарасида юз берган. Ҳайдовчи 1989 йилда туғилган А.С. Lacetti русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳаракатда бўлмаган “Йўл қурилиш унитар” корхонасига тегишли бўлган асфальт ётқизиш машинасига урилган.

Натижада, Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.С. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Ушбу транспорт воситаси йўловчиси 1986 йилда туғилган А.П. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғузор тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қашқадарё

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг