Ла Лигада “Реал Мадрид” чемпионлик курашига қайтди
Спорт
−
15 Декабрь 1107 3 дақиқа
Кеча, 14 декабрь куни Испания Ла Лигаси доирасидаги 16-тур учрашувлари якунига етди. Тур доирасида пешқадам “Барселона” ўз майдонида “Осасуна”ни мағлуб этди. “Реал Мадрид” эса сафарда “Алавес” устидан ғалаба қозониб, чемпионлик курашига қайтди.
16 турда бўлиб ўтган барча учрашувлар тафсилоти билан танишинг:
“Реал Сосьедад” 1:2 “Жирона”
“Жирона” сафарда устунлик кўрсатиб, икки гол эвазига ғалаба қозонди. “Реал Сосьедад” дастлаб ҳисобни очганига қарамай, иккинчи бўлимда икки марта дарвозасидан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан чиқарди.
“Атлетико Мадрид” 2:1 “Валенсия”
Ушбу баҳсда “Атлетико Мадрид” Гризманн ва Кокенинг голлари эвазига муҳим уч очкони қўлга киритди. “Валенсия” эса ушбу мағлубиятдан сўнг жадвалда қуйи поғоналарга тушиб қолди.
“Мальорка” 3:1 “Эльче”
“Мальорка” ўз майдонида “Эльче”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди. Моралес, Маскарель ва Мурикининг голлари мезбонларга муҳим очколарни тақдим этди.
“Барселона” 2:0 “Осасуна”
“Барселона” ўз майдонида “Осасуна”ни қабул қилди. Дастлабки бўлимда каталонияликлар устунлик қилган бўлса-да, ҳисоб иккинчи бўлимда очилди. Рафиньянинг дубльи жамоасига муҳим ғалабани олиб келди.
“Хетафе” 0:1 “Эспаньол”
Ушбу учрашувда “Эспаньол” минимал ҳисобда ғалаба қозонди ва бу натижа орқали турнир жадвалида 5-поғонага кўтарилди.
“Севилья” 4:0 “Реал Овьедо”
“Севилья” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Кетма-кет учта учрашувдан бери мағлубиятга учрамаётган андалусияликлар жадвалда 9-ўринга кўтарилди.
“Сельта” 2:0 “Атлетик Бильбао”
Ўтган турда Мадриднинг “Реал” жамоасини мағлуб этган “Сельта” бу гал ҳам “Атлетик Бильбао”ни таслим қилди. Сведберг ва Эль-Абделлауининг голлари мезбонларга муҳим очколарни тақдим этди.
“Алавес” 1:2 “Реал Мадрид”
Кўплаб йўқотишларга қарамай, “Реал Мадрид” сафарда муҳим ғалабани расмийлаштирди. Мбаппе ва Родригонинг голлари мадридликларга уч очко олиб келди.
“Райо Вальекано” – “Реал Бетис”
Ушбу баҳс бугун, 15 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, якунига етган тур учрашувларидан сўнг “Барселона” жамоаси 43 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Реал Мадрид” 39 очко билан 2, “Виллареал” эса 35 очко билан 3-ўринда бормоқда. Навбатдаги тур учрашувлари жорий йилнинг 19 декабрь куни старт олади.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь