Ла Лигада мавсум биринчи ярмининг энг яхшилари маълум бўлди

Спорт

image

Футбол бўйича Испания чемпионатининг биринчи ярмидаги энг яхши беш футболчи эълон қилинди. Бу ҳақда “Football-espana” хабар берди.

Манбага кўра, “Реал” ҳужумчиси Жуд Беллингем кучли бешликда 1-ўринда қайд этилди. Инглиз футболчиси ёзда “қаймоқранглилар” аъзосига айланди ва ўзи учун сарфланган суммани ортиғи билан қоплади. Испания чемпионатининг 17 та учрашувида форвард 13 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Кучли бешликка, шунингдек, “Атлетико”дан Антуан Гризманн, Иско (“Реал Бетис”), Алекс Гарсия (“Жирона”) ва Борха Майораль (“Хатафе”) киритилди.

Маълумот учун, 3 январь куни Испания Ла Лигасида 19-тур ўйинлари бўлиб ўтди. “Реал” “Мальорка” устидан минимал ғалабага эришди ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Жуд Беллингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг