Ла Лигада чемпионлик кураши авж олмоқда
Спорт
−
11:31 1581 3 дақиқа
Кеча, 21 декабрь куни Испания Ла Лигасининг 17-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бу турда пешқадам “Барселона” “Вильярреал” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, “Реал Мадрид” ўз майдонида “Севиля”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди. Диего Симеоне шогирдлари эса “Жерона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
“Валенсия” 1:1 “Мальорка”
“Валенсия” ўз майдонида “Мальорка”ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобидаги дуррангга имзо чекди. Дастлаб меҳмонлар сафида Самуэл Коста ҳисобни очган бўлса, Уго Дуро ўрадаги мувозанатни тиклади.
“Реал Овьедо” 0:0 “Селта”
Бу учрашувда жамоалар эҳтиёткор ўйин намойиш этди. Ҳар иккала жамоа хато қилишдан қўрқиб, голсиз дурранг қайд этди.
“Осасуна” 3:0 “Алавес”
“Осасуна” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Будимирнинг дубли ва Рауль Гарсиянинг голи мезбонларга муҳим 3 очко тақдим этди.
“Леванте” 1:1 “Реал Сосьедад”
Дастлаб “Реал Сосьедад” биринчи бўлим якунида Кубонинг голи эвазига ғалаба қозонаётган эди, бироқ учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Адриан де ла Фуэнтенинг голи якунда дурранг бўлишини таъминлади.
“Реал Мадрид” 2:0 “Севилья”
“Реал Мадрид” Беллингем ва Мбаппенинг голлари эвазига 3 очкони қўлга киритди. Мезбонлар Маркаонинг қизил карточкаси туфайли бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди ва етарли қаршилик кўрсата олмади.
“Жирона” 0:3 “Атлетико Мадрид”
Диего Симеоне шогирдлари “Жирона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Коке, Галлахер ва Гризманнинг голлари мадридликларга жадвалда кучли учликка қайтиб олиш имконини берди.
“Вильярреал” 0:2 “Барселона”
Турнинг марказий учрашувида “Барселона” “Вильярреал” майдонидан ғалаба билан қайтди. Учрашувда дастлаб Рафинья пенальтидан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Ламин Ямаль иккинчи голни киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
“Эльче” 4:0 “Райо Вальекано”
“Эльче” кутилмаганда ўз майдонида “Райо Вальекано”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Форт, Родригес, Валера ва Нетонинг голлари эвазига мезбонларга ишончли ғалаба келтирилди.
“Реал Бетис” 4:0 “Хетафе”
“Реал Бетис” ҳам ўз майдонида “Бетис” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг “Реал Бетис” жадвалда 6-ўринга кўтарилди, “Хетафе” эса 11-поғонага тушиб қолди.
“Атлетик Бильбао” – “Эспаньол”
Бу икки жамоа ўртасидаги учрашув 22 декабрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, якунига етган тур учрашувларидан сўнг “Барселона” 46 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.“Реал Мадрид” 42 очко билан 2, “Атлетико Мадрид” эса 37 очко билан 3-поғонада бормоқда. Навбатдаги тур учрашувлари 2026-йилнинг 2-январь кунидан бошланади.