Ла Лигада 8-тур учрашувлари якунланди

Спорт

image

Кеча, 5 октябрь куни Испания Ла Лигасида 8-тур учрашувлари якунига етди. Якунланган турда пешқадам ўзгарди. Тур олдидан пешқадамлик қилиб келаётган “Барселона” жамоаси “Севиля” майдонида учралган мағлубиятдан сўнг, Мадриднинг “Реал” жамоаси жадвал пешқадамлигини қайтиб олди. Турда “Атлетико Мадрид” жамоаси эса дербидаги ғалабадан сўнг “Селта” майдонида дурранг натижа қайт этди.

“Осасуна” 2–1 “Хетафе” 

“Осасуна” ўз майдонида “Хетафе”ни мағлуб этиб, муҳим 3 очко қўлга киритди. Жамоа биринчи бўлимда барқарор ўйнади ва иккинчи бўлимда киритилган гол ҳисобига ғалабани таъминлади. “Хетафе” бир неча имконият яратди, аммо улардан фойдалана олмади.

“Леванте” 2–0 “Реал Овьедо” 

“Леванте” меҳмонда “Реал Овьедо”ни мағлуб этди. Меҳмон жамоа ҳимояда ишончли ҳаракат қилди ва қарши ҳужумларда самарали бўлди. “Реал Овьедо” эса заиф ўйин кўрсатиб, гол имкониятларини унумли фойдалана олмади.

“Жирона” 2–1 “Валенсия” 

“Жирона” ўз майдонида муҳим ғалаба қозониб, “Валенсия”га қарши курашда устунликка эга бўлди. Каталоняликлар яратган имкониятлар голга айланди. “Валенсия” ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, аммо заифликлари сезилди.

“Атлетик Бильбао” 2–1 “Майорка”

 “Атлетик Бильбао” ўз майдонида 2–1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аввал Бильбаоликлар ўйин ҳисобини очди, кейин “Майорка” жавоб қайтарди. Бироқ, мезбонлар иккинчи гол билан устунликни қайта қўлга киритишди. “Майорка” бир неча имконият яратса-да, стандарт вазиятларда ва аниқликда муаммоларга дуч келди.

“Реал Мадрид” 3–1 “Вильярреал” 

“Реал Мадрид” дербидаги мағлубиятдан сўнг ўзига келиб олди ва жадвал етакчилигини қайтариб олди. Мадридликлар турда  ўз майдонида “Вильярреал”ни мағлуб этди. Мадрид жамоаси ҳужумда фаоллик кўрсатиб, тезкор ҳаракатлари билан ғалабага эришди. “Вильярреал” бир неча вазият яратган бўлса-да, уларни голга айлантира олмади.

“Алавес” 3–1 “Эльче” 

“Алавес” ўз майдонида “Эльче”ни 3–1 ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонлар бир гол урган бўлса-да, “Алавес” иккинчи бўлимда устунликни қўлга олиб, ғалабани мустаҳкамлади.

“Севилья” 4–1 “Барселона”

 “Севилья” кутилмаганда ўз майдонида “Барселона” устидан йирик ҳисобдаги ғалабага эришди  4–1. “Барселона” ҳимояда қатор хатоларга йўл қўйди ва рақиб босимига дош бера олмади. “Севилья” эса кучли босим билан зарур қарши ҳужумлар эвазига рақиб голлар киритди. Бу Каталон жамоасининг мавсумдаги дастлабки мағлубияти ҳисобланади.

“Эспаньол” 1–2 “Реал Бетис” 

“Реал Бетис” меҳмон сифатида “Эспаньол”ни мағлуб этди. Андалусияликлар ҳужумларда самарали ўйнади ва муҳим уч очкони қўлга киритди. “Эспаньол” ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, аммо бунинг учун бир гол етарли бўлмади.

“Реал Сосьедад” 0–1 “Райо Вальекано”

 “Райо Вальекано” меҳмон сифатида кичик ҳисобда ғалаба қозонди. “Реал Сосьедад” ҳужумда имконият яратишда қийналди. “Райо” эса ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумлардан унумли фойдаланди.

“Сельта” 1–1 “Атлетико Мадрид”

 “Сельта” ва “Атлетико Мадрид” ўртасидаги беллашув дуранг билан якунланди. Ҳар икки жамоа ҳам голли имкониятларни яратиб, битадан гол алмашиб олишди. Ўйин сўнгида ҳисоб тенглигича қолди.

Маълумот учун, Испанияда якунланган тур учрашувларидан сўнг, “Реал Мадрид” турнир жадвалида 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда эса “Барселона” жамоаси 19 очко тўплаган ҳолда бормоқда. Навбатдаги тур учрашувлари жорий йилнинг 18 октябрь куни старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига Испания 8-тур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг