Ла Лига Вальвердени бир ўйинга дисквалификация қилди
Спорт
−
11:22 571 1 дақиқа
Ла Лига ташкилоти “Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде “Атлетико Мадрид”га қарши ўйинда (3:2) қизил карточка олгани сабабли чемпионат доирасидаги бир ўйинга дисквалификация қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Уругвайлик футболчи жорий йилнинг 22 март куни Ла Лиганинг 29-тур доирасидаги Мадрид дербисида Алекс Баэнани орқасидан оёқларига тепганлиги учун тўғридан тўғри қизил карточка олди. Техник ҳакамлар қўмитаси ҳакам Хосе Луис Мунуэранинг қарорини қўллаб-қувватлади.
Маълумотларга кўра, Испания қироллик футбол федерацияси ва Мусобақалар қўмитаси Вальвердега Ла Лигада бир ўйинга дисквалификация жазосини тайинлаган. Аввалроқ футболчи икки ўйинга дисквалификация қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шу сабабли, Вальверде жорий йилнинг 4 апрель куни бўлиб ўтадиган 30-тур доирасидаги “Малёрка”га қарши сафар ўйинини ўтказиб юборади.
Маълумот учун, айни дамда “Реал Мадрид” Ла Лига турнир жадвалида 69 очко билан 2-ўринда бормоқда. Улар пешқадам “Барселона”дан 4 очко ортда қолмоқда.
Live
Барчаси