Ла Лига: “Реал” “Барселона”ни “Камп Ноу”да мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 24 октябрь куни Испания Ла Лигасининг 7-тури доирасида “Барселона” ва “Реал” клублари тўқнаш келди. Кескин қарама-қаршилик остида ўтган ўйинда Мадриднинг “Реал” клуби ғалаба қозонди. 

Ўйинда ҳисоб 5-дақиқадаёқ очилди. Федерико Вальверде илк голга муаллифлик қилиб, “Реал”ни олдинга олиб чиқди. Аммо орадан кўп ўтмай 8-дақиқада Ансу Фати ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимда яна кўплаб яхши вазиятлар бўлганига қарамай ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимни мадридликлар фаол бошлади. Натижада 63-дақиқада Серхио Рамос 11 метрлик жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди. Кейинроқ иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Лука Модрич гол уриб, “Реал” ғалабасини мустаҳкамлади.

Маълумот учун, турнир жадвалида “Реал” биринчи ўринга чиқиб олди. У 6 ўйинда 13 очко тўплаган. “Барселона” эса 5 ўйинда 7 очко тўплаб 10-ўринни банд қилиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг