Ла Лига чемпионлиги “Эль Класико”да ҳал бўлади

Спорт

image

Кеча, 3 май куни Мадриднинг “Реал” жамоаси Испания чемпионатининг 34-турида сафарда “Эспаньол”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа Ла Лига чемпионлиги кейинги турдаги “Эль Класико”да ҳал бўладиган бўлди.

Учрашувда барча голларни Винисиус Жуниор киритди. У 55 ва 66-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўз жамоасига муҳим ғалаба келтирди. Ушбу натижадан сўнг, “Реал Мадрид” чемпионлик учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Бироқ “Эль-Класико” олдидан жамоа “Барcелона”дан 11 очкога ортда бормоқда. Ушбу икки жамоа ўртасидаги муҳим учрашув жорий йилнинг 10 май санасидан 11 майига ўтар кечаси бўлиб ўтади. “Эль Класико”даги ғалаба “Реал Мадрид”га чемпионлик курашида имкониятни сақлаб қолишига ёрдам беради. Дуранг ва мағлубият эса, каталонияликларга чемпионликни нишонлашга имкон беради.

Каталониянинг “Барселона” жамоаси 34-тур доирасида “Осасуна” меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳозирда “кўк-анорранглилар” Ла Лига турнир жадвалида 88 очко билан етакчилик қилмоқда. Таъқибчи “Реал Мадрид”нинг очколари сони эса, 77 та. Навбатдаги турда ушбу жамоалар ўзаро қарама-қарши майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Реал Мадрид” “Эль Класико”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг