Лэмпард “Челси”нинг Лондон дербисидаги мағлубияти сабабини айтди
Спорт
−
03 Май 2023
3221“Челси” бош мураббийи Френк Лэмпард АПЛ 34-турида “Арсенал”дан учралган мағлубият сабабларини айтиб ўтди.
“1-бўлимда етарлича яхши ўйин кўрсата олмадик. Буни ўйин натижаси ҳам тасдиқлайди. 2-бўлим анча яхши ўтди. 2-бўлимда жамоа сифатида яхшироқ ўйнадик. Салбий натижа қийин қабул қилинади, чунки ҳамма ғалаба қозонишни хоҳлайди”, дейди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, кеча Англия Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган ўйинда “Арсенал” 3:1 ҳисобида “Челси”дан устун келди.
“Челси” ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. Жамоа 33 учрашувдан 39 очко жамғарган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023