Кварацхелия тарихий натижа қайд этди
Спорт
−
20 Март 2023
5691“Наполи” ҳужумчиси Хвича Кварацхелия Италия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган “Торино”га (4:0) қарши ўйинда битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Бу ҳақда “Opta” статистик портали хабар берди.
Манбага кўра, грузиялик футболчи сўнгги 17 йил ичида топ-5 лига клублари ичида дебют мавсумидаёқ 10 та гол урган ва шунча голли узатмани амалга оширган биринчи футболчига айланди.
Охирги марта бундай натижага “Вердер”да ўйнаган бразилиялик ярим ҳимоячи Диего эришганди. Бундеслиганинг 2006/2007 йилги мавсумида футболчи 13 та гол уриб, худди шунча голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Кварацхелия жорий мавсумда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 16 та голга ассистентлик қилди. У 2022 йилнинг ёзида Батумининг “Динамо” клубидан “Наполи”га кўчиб ўтганди. Бунгача Кваратцелия Қозоннинг “Рубин” ва Москванинг “Локомотив” клубларида тўп сурган.
LiveБарчаси