Кўз кўзга тушганда: Путин Байден билан шахсий суҳбати ҳақида сўзлаб берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия-АҚШ саммити бўлиб ўтди. Ҳашаматли Ла Гранж қасрида икки мамлакат Президенти Владимир Путин ва Жо Байден учрашди. Маълум бўлишича, тор доирадаги музокаралар вақтида улар шахсий ҳаёт ҳақида ҳам суҳбат қурган.

“Президент Байден мени меҳмонга чақирмади. Мен ҳам бундай таклиф билан чиқмадим. Суҳбатимиздан келиб чиқиб айтишим мумкинки, менимча у жуда оғир, босиқ ва конструктив сиёсатчи. Кутганимдек, жуда тажрибали бўлиб чиқди, бу яққол сезилди”, дейди Россия раҳбари саммитдан сўнг, ўтказилган матбуот анжуманида.

Владимир Владамировичга кўра, АҚШ раҳбари суҳбат чоғида оиласидан сўз очган. Хусусан, онаси ҳақида гапирган.

“У [Байден] озроқ оиласидан гапириб берди. Онаси у билан нималар ҳақида суҳбат қурганини эслади. Бунинг ишга алоқаси бўлмаса-да, бу ўта муҳим нарсалар. Бу унинг ахлоқий қадриятлари даражасида дарак беради. Буларнинг барчаси етарлича жозибали. Биз худди бир тилда суҳбатлашгандекмиз”, дея таъкидлади Россия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Женева саммити тугаганидан сўнг, икки давлат раҳбари ноодатий усулда алоҳида-алоҳида матбуот анжумани ўтказган. АҚШ Президенти ўз чиқишида Россия билан муносабатларни яхшилаш учун истиқболлар мавжудлиги, аммо ўртада барча амал қиладиган умумий асосий қоидалар бўлиши кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

391

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг