Курскда асирлар алмашиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда – FT
Олам
−
15 Август
5390Украинанинг Курск вилоятига ҳужумидан сўнг, Россия Украина билан асирларни алмашиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.
Қайд этилишича, Украина Россиянинг Курск вилоятидаги ҳужуми пайтида юзлаб рус аскарларини асирга олган. Россия маҳбусларни алмашиш масаласини муҳокама қилиш учун Украинага мурожаат қилган.
Украина парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинец Россия унга ҳарбий асирларни алмашиш масаласини муҳокама қилишни бошлаш учун мурожаат қилганини аллақачон айтган.
“Киев Курск операцияси чоғида қўлга олинган россиялик маҳбусларнинг аниқ сонини ошкор этмаяпти, бироқ ҳукумат расмийлари ва Курск чегарасидаги аскарлар “Financial Times” га уларнинг сони юзлаб эканини айтишди”, деб ёзмоқда нашр.
Манбага кўра, асирлар орасида Киевнинг яширин босқинининг дастлабки босқичида Украина қўшинлари томонидан қўлга олинган кўплаб ёш ҳарбий хизматчилар бор.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 август куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Георгий Тихи Киевдаги брифингда Россия “адолатли тинчлик” ва Украина Президенти Владимир Зеленский таклиф қилган “тинчлик формуласи”даги шартларга рози бўлганда, Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги ҳужумни тўхтатишини айтганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15