Хавфлилик даражаси номаълум бўлган коронавирус аниқланди
Саломатлик
−
17 Апрель 2020
22871Бугун дунё SARS-CoV-2 коронавирус инфекцияси билан овора бўлиб қолган бир вақтда Ҳиндистон тиббий тадқиқотлар кенгаши (ICMR) олимлари Керали, Химачал-Прадеш, Пудучерри ва Тамилнадда мавжуд икки тур кўршапалакда BtCoV коронавирусини аниқлади.
Аммо тадқиқот муаллифларидан бири, Пуна Миллий вирусология институти илмий, ходими доктор Прагя Ядав кўршапалаклардаги коронавирус инсонларда хавфли касалликлар келтириб чиқариши ҳақида ҳеч қандай илмий асос ва исбот йўқлигини таъкидламоқда.
Тадқиқот давомида Керали, Химачал-Прадеш, Пудучерри ва Тамилнадда яшовчи Rousettus ва Pteropus турига мансуб 25 та кўршапалакда Bt-CoV аниқланган.
“Бу икки коронавируснинг COVID-19 пандемиясига сабаб бўлган SARS-CoV-2 вирусига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Pteropus кўршапалакларида вирус мавжудлиги аввал ҳам аниқланган”, дейди доктор Ядав.
Тадқиқотда таъкидланишича, кўршапалаклар кўплаб вируслар учун заҳира ҳисобланади. Уларнинг баъзилари инсон учун ҳам хавфли. Яқинда тарқалиб ўткир респиратор касаллик келтириб чиқарувчи Коронавирус снидроми 2 (SARS-CoV-2) ҳам кўршапалаклар билан боғлиқлиги тахмин қилиняпти.
“Coronavirinae оиласига кирувчи CoV табиий эгаларида (кўршапалак) клиник аломатлар келтириб чиқармайди. Бу вирусларнинг тасодифан инсонларга ёки бошқа жониворларга ўтиб қолса, турли даражадаги респиратор, ошқозон, неврологик касалликлар келтириб чиқариши мумкин”, дейилади тадқиқотда.
Олимлар кўршапалаклардаги ҳайвонларга хос вирусларни фаол кузатиб бориш муҳимлигини таъкидлаяпти.
Кўршапалаклардаги бундай вирусларни аниқлаш ҳамда вирус аниқланган жойда антитаначаларни қаршилаштириб (одам ва уй ҳайвони) тадқиқотлар ўтказиш тавсия қилинган.
Доктор Ядавнинг сўзларига кўра, 10 та штатда Rousettus ва Pteropus кўршапалаклари текширилган. Керали, Химачал-Прадеш, Пудучерри Тамилнадда олинган намуналар вирусга мусбат натижа берган. Карнатаки, Чандигарха, Панжоб, Теленган, Гужарот ва Одишидаги намуналар манфий натижа кўрсатган. Тадқиқотлар давом эттирилиши таъкидланган.
Маълумот учун, бугунги кунда дунёда COVID-19 коронавируси етиб бормагон саноқли давлат қолди. Вирус юқтирганлар 2 190 010 нафарга етди. Уларнинг 147 010 нафари вафот этди ва 553 650 нафари соғайиб кетди. Бугунги кунда касаллик фаол бўлган 1 489 350 нафар бемор мавжуд.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь