Купер кўрсатадиган натижалар даври келди. Бугун Ўзбекистон - КХДР
Спорт
−
07 Июнь 2019 4308 1 дақиқа
Бугун, 7 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Миллий” стадионда Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30-майдан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларига киришган эди. Ушбу йиғин доирасида ўзбекистонликлар дастлаб, Туркиянинг Алания шаҳрида туркларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўз шогирдларининг ўйинидан тўла қониқиш ҳосил қилган баҳсда Туркия терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун эса ўзбек футболчилари ушбу ойга мўлжалланган иккинчи ўйинда иштирок этишади. Кеча Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари футболчилари ўйинолди машғулотларида қатнашишди.

Маълумот учун, баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь