Кўп қаватли уйлар олдидаги автотураргоҳ учун қанча солиқ тўланиши маълум қилинди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йилдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объектлари қаторига киритилди.

Кадастр органи автомашина турар жойларининг кадастр қийматини белгилайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов маълум қилди.

Автомашина турар жойлари учун худди жисмоний шахс турар уй-жойи учун тўланадиган мол-мулк солиғи ставкасида, яъни кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади.

Масалан, автомашина турар жойининг кадастр қиймати 11 млн сўм. Автомашина турар жойининг йиллик мол-мулк солиғи миқдори — 11 млн сўм х 0,23 фоиз = 25 300 сўмни ташкил қилади.

Қайд этилишича, олдинги йилларда жисмоний шахслар ушбу нотурар жойлар учун юридик шахслар учун назарда тутилган ставкада (2 фоиз) мол-мулк солиғини тўлар эди. Яъни, 11 млн дан 2 фоиз = 220 минг сўм (9 баравар кўп).


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ автотураргоҳ

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг