Кўп қаватли уйлардаги автотураргоҳларга солиқ солиниши кутилмоқда. Бу нима дегани?
Жамият
−
30 Ноябрь 2020
8650Ўзбекистонда кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомобиллар турар жойлари бино ва иншоотларига мол-мулк солиғини солиниши мумкин. Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 2021 йилга мўлжалланган солиқ сиёсати лойиҳасида шундай таклиф билдирилган.
Унда, жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи объектлари қаторидан кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар ҳам ўрин олмоқда. Яъни, уй сотиб олганлар янги қурилаётган уй-жойларда ертўла жойлашган автомобиль тураргоҳларига ҳам солиқ тўлаши керак бўлади.
Агар Солиқ кодекси киритиш таклиф этилаётган ўзгартириш тасдиқланса, у ҳолда уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлганлари бундан мустасно), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек, бошқа иморатлар, бино ва иншоотлар 0,23 фоиз миқдорда солиққа тортилади (ҳозирда 0,2 фоиз).
Қайд этиш керакки, айни вақтда қонунчиликда машина турар жойлари деган тушунча мавжуд эмас.
Маъумот ўрнида, машина турар жойлари (автотураргоҳлар) 2017 йил 1 январдан расман кўчмас мулк объекти мақомони олган ва “чегаралари белгиланган тартибда тавсифланган, фақат транспорт воситасини жойлаштириш учун мўлжалланган бино ёки иншоотнинг бир қисми” дея келтирилган. Солиқ эса объектнинг кадастр қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади.
LiveБарчаси