Етти нафар ўзбекистонлик қулликда яшаб келган

Олам

image

Ставрополь ўлкасида “Альтернатив” кўнгиллилар ташкилоти фаоллари Ўзбекистоннинг етти нафар фуқаросини қулликдан қутқарди. Улар келишув асосида ўлкага ишлаш мақсадида келишган, аммо буюртмачи ҳужжатларини олиб қўйиб, уларни қулликка олган.

Ўзбекистонлик эркаклар полиз экинлари даласида жойлашган кўримсиз чодирда яшашган. Улар кеча-кундуз доимий равишда ишлашган, аммо бунинг эвазига ҳеч нарса олишмаган. Жабрланувчилар дала майдонидан ташқарига ҳам чиқа олишмаган.

Фаолларга ўзбекистонликларнинг аҳволи ҳақида яқинларига телефон қилишга муваффақ бўлган “асир”лардан бирининг қариндоши айтиб берган. Кўнгиллилар ишчи билан алоқага чиқиб, уни қутқариш режасини ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди. У лагердан ҳеч кимга сездирмаган ҳолда қочиб чиқиб, ёрдам кутган ва полициячилар ҳамда фаолларнинг Доғистондаги вакилини экин даласига олиб борган.

Ўзбекистонликларнинг маълум қилишича, далада қовундан ташқари, алоҳида участкада наша ўсимлигини етиштирган. Бироқ полиция етиб борганда ноқонуний плантация излари йўқотиб бўлинган.

Озод қилинган ўзбекистонликлар дарҳол уйларига қайтиб кетишмаган, улар вақтинча Нефтеқум тумани Ачикулак қишлоғида жойлашдилар. Ишчилар маошларини олиш мақсадида полицияга ариза ёзган. Иш берувчи ўзбекистонликларнинг ҳар бирига 30 минг рублдан маош тўлагана. Шундан кейингина улар Ўзбекистонга қайтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қуллик

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг