Кумушкон тоғларида адашиб қолган йигит топилди
Жамият
−
23 Май 2021
18862Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан Кумушкон тоғларида адашиб қолган йигит топилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 22 май куни 10 кишидан иборат йигитлар Тошкент вилояти Паркент туманидаги Кумушкон тоғларига дам олгани чиққан. Йигитлар баланд тоғликка кўтарилганларида бирдан кучли ёмғир ёға бошлаган, улар тезда тоғдан пастга тушган. Бироқ, улар пастга тушганларида дўстларидан бирини қидириб қолади.
Қолиб кетган ўртоғини қидириш учун йигитлар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳидан ёрдам сўраган.
Уч соатлик қидирув жараёнида бедарак йўқолган йигит топилган ва дўстларига соғ-омон топширилган.
LiveБарчаси