Кумушкон тоғларида адашиб қолган йигит топилди

Local

image

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан Кумушкон тоғларида адашиб қолган йигит топилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 22 май куни 10 кишидан иборат йигитлар Тошкент вилояти Паркент туманидаги Кумушкон тоғларига дам олгани чиққан. Йигитлар баланд тоғликка кўтарилганларида бирдан кучли ёмғир ёға бошлаган, улар тезда тоғдан пастга тушган. Бироқ, улар пастга тушганларида дўстларидан бирини қидириб қолади.

Қолиб кетган ўртоғини қидириш учун йигитлар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳидан ёрдам сўраган. 

Уч соатлик қидирув жараёнида бедарак йўқолган йигит топилган ва дўстларига соғ-омон топширилган.


Tags

Rate Count

992

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends