Куманни қўллаб-қувватлайман ва ишонаман – Жоан Лапорта
Спорт
−
09 Сентябрь 2021 3849 1 дақиқа
Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта жамоа бош мураббийи Роналд Куманни қўллаб-қувватлашини билдирди.
“Куманни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайман ва ҳурмат қиламан. Рональд буни билади. Агар у тўсатдан хато қилса, мен уни тузатишга уринаман. Шу билан бирга, мен асосий таркиб қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги тасаввуримдан воз кечмайман. Мен ҳали ҳам мураббийимизга ишонаман. У спорт масалаларида катта тажрибага эга”, дейди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, Роналд Куманнинг “Барселона” билан шартномаси 2022 йилгача амал қилади. Ла лига жорий мавсумида “Барселона” 7 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Жамоа Европа Чемпионалар лигаси “Е” гуруҳида “Бавария” (Германия), “Бенфика” (Португалия) ва “Динамо Киев” (Украина) жамоаси билан баҳс олиб боради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь