Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини онлайн бериш таклиф қилинди

Local

image
Тошкентда ҳисобда туриш тартиби қандай бўлади? north_east

Тошкентда ҳисобда туриш тартиби қандай бўлади?

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида “Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни онлайн тарзда олиш имконини яратиш ҳақида”ги петиция эълон қилинди.

Унда айтилишича, кўчмас мулк, хусусан, ерни ажратиш ёки бино-иншоотга эгалик қилиш тўғрисидаги ҳоким қарорини олиш учун кўп вақт ва маблағ сарф этилмоқда, ушбу жараёнда фуқаролар сарсон-саргардон бўлмоқда. 

Таъкидланишича, шу сабабли, кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини берувчи қарор ва бошқа шу каби ҳужжатларни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш керак. Бу ҳолат инсонларнинг мулкдор бўлиш ҳуқуқларини адолатли ва шаффоф тарзда таъминланишига хизмат қилади.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни онлайн тарзда олиш имконини яратишни таклиф қиламиз”, дейди петиция муаллифи.


Rate Count

73

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic