Кучли шамол Ўзбекистоннинг уч вилоятида томларни вайрон қилди

Жамият

image

Бугун, 5 март куни Ўзбекистонда кучли шамол бўлиши оқибатида айрим вилоятлардаги биноларнинг том қисми кўчиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Вазирликка кўра, соат 05:30 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Ватанпарвар” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг тахминан 120 м.кв, Ўзбекистон кўчасида жойлашган Стоматология биносининг 100 м.кв, “Дўстлик” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг 250-300 м.кв том қисми шамол сабаб учиб кетган.

Шунингдек, соат 08:10 да Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар А.Дўсназаров кўчасида жойлашган уйнинг 350 м.кв том қопламаси шамолга дош беролмай, ерга тушган.

Кучли шамол билан боғлиқ ҳолат Қашқадарё вилоятида ҳам кузатилган. Вилоят маркази Қарши шаҳрининг 8-митти туман А.Навоий кўчасида жойлашган уйнинг 100 м.кв майдонидаги том қисми шамолда кўчиб кетган.

Воқеа жойига ФВВнинг ҳудудий бошқармалари раҳбаряти ва қутқарув бўлинмалари жалб этилиб, кучли шамол талафотларини бартараф этиш ишлари олиб борилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

шамол

Баҳолаганлар

810

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг