“От изини той босар”. Қамалган “авторитет”лар ўрнини ким босар?
Жамият
−
13 Декабрь 2023
20000Кеча, 12 декабрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев шов-шувли тарзда қўлга олинган, жиноий гуруҳлар ҳақида бир қанча саволларга жавоб берди. Жумладан, Тошхўжаевга ушланган “кўча болалари”нинг ўрнини янгилари эгаллаши мумкинлиги ҳақида савол ҳам берилди.
Ушбу саволга ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари қуйидагича жавоб берди.
“Уларнинг ўрнини янгилари эгалламаслиги биз ва сизни қўлимизда. Ҳамма фуқаролар эътиборли бўлиши жуда муҳим. Кўчада кимдир уришаётганини кўриб, “102” га қўнғироқ қилиши керак. Нима ҳолат бўлишидан қатъий назар бу каби ҳолатларга беэътибор бўлмаслик жуда муҳим. Фуқароларнинг ёрдамисиз жиноятчиликка қарши курашиб бўлмайди. Безорилик, товламачилик умуман ҳар қандай жиноятга гувоҳ бўлган одам вақтида ички ишлар органларига мурожаат қилсагина биз жиноятчилик ва жиноятчилар билан кураша оламиз. Ана шунда улар қўлга олинганларнинг ўрнини эгалламайди”, дейди ИИББ масъули.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳуқуқ тартибот идоралари уларнинг ўрнига бошқалар ўтирмаслигини доимгидан ҳам қаттиқ назорат қилади.
“Яна қайта айтаман бу ҳолатда фуқароларимизнинг кўмагига муҳтожмиз”, дейди Тошхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дониёр Тошхўжаев қўлга олинганларнинг амалдорлар билан алоқалари ҳақида ҳозирча маълумот йўқлигини айтганди. Шунингдек, у ички ишлар органлари ходимлари ва туманлардаги “криминал авторитет”лар ёки “смотрящий”лар орасида қандайдир боғлиқлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, ИИО ходимлари аяб ўтирилмасдан жазоланишини таъкидлаганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15