Кубоксиз қолган аргентиналиклар Буэнос-Айресда жанжал чиқарди
Спорт
−
20 июл 14008 1 дақиқа
Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳри марказидаги Обелиск майдонида Жаҳон чемпионати муносабати билан ўтказилган оммавий байрамлар чоғида камида 15 киши полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда “La Nación” нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Аргентина терма жамоасининг Жаҳон чемпионати финалида Испанияга мағлубиятга учрагандан сўнг бир гуруҳ шахслар шаҳарда тартибсизлик келтириб чиқарган. Хусусан, мухлислар маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига шиша идишлар ва тошлар улоқтира бошлаганидан сўнг полиция вазиятга аралашишга мажбур бўлган. Тўқнашувлар оқибатида камида уч киши турли даражада жароҳат олган.
Маълумотларга кўра, вазиятни назоратга олиш учун маҳаллий полиция намойишчиларни тарқатиш мақсадида кўзни ёшлантирувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган ва тўқнашувлар оқибатида бир қанча одамлар турли даражада жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штати, Шарқий Резерфорд шаҳрида бўлиб ўтган 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испания терма жамоаси Аргентинани қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионига айланган эди.
Live
Барчаси