Кубаничбек Омуралиев ТДТ Бош котиби бўлди

Олам

image

Кубаничбек Омуралиев Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг янги Бош котиби бўлди. Бугун, 11 ноябрь куни Туркий давлатлаар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши саммитида ТДТ Бош котиби лавозимига Кубаничбек Омуралиев номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қирғизистоннинг Анқарадаги собиқ элчиси Кубаничбек Омуралиев шу кунгача ТДТ Бош котиби лавозимида ишлаб келаётган Бағдод Амреев ўрнини эгаллади. 

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Истанбулдаги ТДТ штаб-квартирасида расмий маросим бўлиб ўтади ва унда Амреев ташкилотнинг янги Бош котибига ваколатларини топширади. 

Кубаничбек Омуралиев Қирғизистоннинг Беларусь, Эстония, Латвия, Литва, Исроил ва Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарини бошқарган. 

У Қирғизистоннинг МДҲдаги доимий вакили, ўз мамлакатининг Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат муассасаларида ҳам юқори лавозимларда ишлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг