Криштиану Роналдунинг саҳийлиги тутиб кетди
Спорт
−
30 Июнь 2019
12298"Ювентус"нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Грециядаги машҳур Коста-Наварино корти ходимлари учун 20 минг евролик чой-чақа пули қолдирди. Бу ҳақда Corriere dello Sport.
34 ёшли форвард оиласи билан Грециядаги курортда етти кун дам олган. Роналду ушбу курортда бир сутка дам олиш учун 8 минг евро тўлаган. Дам олиш якунлангач футболчи унга ва оиласига ғамхўрлик ва самимий муносабатда бўлган курорт ходимларига 20 минг евро миқдоридаги чой-чақа пули қолдирган.
Маълумот учун, Роналду 2018 йилда "Реал"ни тарк этиб, "Ювентус" сафига бориб қўшилганди. У клуб билан Италия чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, футболчи Португалия термаси билан Европа миллатлар лигаси финалида тўп сурди ва якунда кубокни уйига олиб кетди.
LiveБарчаси