Криштиану Роналду “Бавария”га ўтмайди

Спорт 1752
image

"Бавария" Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар берди.

Манбага кўра, Германия чемпионлари португалияликнинг трансферидан манфаатдор эмас. Чунки Роналдунинг маоши жуда юқори ҳисобланади. Роналдуга бунчалик катта ойлик тўлаш "Бавария"нинг иш ҳақи фондига жиддий зарар етказиши мумкин.

Шунингдек, немис клуби раҳбарияти  37 ёшли футболчининг мураббий Юлиан Нагельсманнинг босимга асосланган услубига мос келишига шубҳа қилмоқда.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда "қизил иблислар" сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга эришган. "Transfermakt" портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3.1
t
×