Крипто-дўкон юритиш тартиби белгиланди

Технология

image

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби белгиланди. Жорий йилнинг  31 октябрь куни Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширади.

Крипто-дўконда қуйидаги операциялар амалга оширилади:

а) крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:

•  жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
•  чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ёки сотиш;

б) крипто-дўконнинг савдо объекти орқали: 

•  жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
•  мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;
•  мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.

Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:

•  мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
•  Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;
•  аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг