Криминаль авторитет “Жора Ташкентский” Мисрда қўлга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Жиноят оламида “Вор в законе” сифатида танилган, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида кўплаб жиноятларни содир этган “Жора Ташкентский” Мисрнинг Шарм эл-Шейхида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Жора Ташкентский” лақаби билан танилган Сорокин Георгий Николаевич 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У спорт устаси бўлаган. Сорокин илк жиноятини 1990 йилда 18 ёшида содир этиб, етти йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. 1990 йилдан буён Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон ҳамда бошқа чет давлатларда содир этган жиноятлари бўйича судланиб, жазони ижро этган. 

Кейинчалик ушбу шахс босқинчилик, талончилик, товламачилик, ноқонуний қурол ва гиёҳванд модда сақлаш каби бир қанча жиноий қилмишларда айбдор деб топилган. Шунингдек, Сорокиннинг ёнида қалбаки Россия фуқароси паспорти борлиги аниқланиб, ушбу паспортдан фойдаланиб, йиллар давомида бир қанча давлатлар бўйлаб ҳаракатланган.

2021 йил Тошкент шаҳрида “Жора Ташкентский” жиноий шериклари Жумаев, Жўраев ва бошқа шахслар билан тил бириктириб, умумий қиймати 350 минг АҚШ долларига тенг бўлган иккита уйни ўзлаштириб олган. У товламачилик йўли билан уй эгасини қўрқитиб, уриб-дўппослаб, оила аъзоларига зўрлик ишлатиб, хонадонларни шериклари номига расмийлаштириб олган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўта хавфли рецидивистга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) учинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. 

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва Интерпол орқали йўлга қўйилган самарали халқаро ҳамкорлик натижасида узоқ вақт давомида яшириниб юрган ўта хавфли рецидивист Миср давлатидан Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинган.

Барча зарур халқаро ҳуқуқий тартиб-таомиллар натижасида қидирувдаги шахс Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимларига топширилган ва Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш учун мамлакат ҳудудига олиб келинган.

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти мазкур жиноят иши тафсилотлари юзасидан маълумотларни тақдим этиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қонундаги ўғри” Бахтиёр Қудратиллаевнинг (“Бахти Ташкентский”) ўғли Бекзод Зафаров билан яқин муносабатда бўлган ва Бахтиёр Қудратуллаев томонидан Самарқанд вилоятига “положенец” қилиб тайинланган шахс раҳбарлик қилаётган уюшган гуруҳга қўшилган шахс Ҳ.Ф. 8 йилга қамалганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар