Кремунчугдаги савдо марказига ҳужум қилинди. Москва буни рад этмоқда

Олам

image

Россия Аэрокосмик кучлари Полтава яқинидаги Кременчуг шаҳрига ракета зарбасини берди. Расмий Киевга кўра, Москва савдо марказига ҳужум қилган ва бу ерда одамлар бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги эса буни буткул рад этмоқда. Москвага кўра, савдо марказига эмас, аксинча, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан етказиб берилган қуроллар сақланадиган омборга ҳужум қилинган. 

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал-лейтенант Игорь Конашенковга кўра, Россия Аэрокосмик кучлари Полтава яқинидаги Кременчуг шаҳрида АҚШ ва Европа Иттифоқидан етказиб берилган қуроллар сақланадиган омборга аниқ бошқариладиган қуроллар билан ҳужум қилган. 

“27 июнь куни Полтава вилоятининг Кременчуг шаҳрида Россия Аэрокосмик кучлари АҚШ ва Европа давлатларидан олинган қурол ва ўқ-дорилар сақланаётган омборга юқори аниқликдаги ҳаво қуроллари билан зарба берди”, дейди Конашенков. 

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакилининг сўзларига кўра, зарба натижасида Донбассдаги Украина қўшинлари гуруҳига кейинги жўнатиш учун мўлжалланган Ғарбда ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дорилар йўқ қилинган. 

“Ғарб қуроллари учун сақланган ўқ-дориларнинг портлаши завод ёнида жойлашган ишламаётган савдо марказида ёнғинга сабаб бўлди”, дея қўшимча қилди у. 

Кеча, 27 июнь куни Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида Кременчугдаги савдо маркази ёнаётгани ҳақида ёзди. Унинг таъкидлашича, ёнғинга ракета зарбаси сабаб бўлган. Ўз навбатида, Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский савдо маркази билан боғлиқ вазиятда кўзга ташланадиган номувофиқликлар кўплигини ва бу Бучадаги провокацияга ўхшаб кетишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг