Кремль Россиянинг Қобулдаги элчихонаси яқинидаги портлашга муносабат билдирди
Олам
−
05 Сентябрь 2022
8409Москва Афғонистон пойтахтидаги Россия элчихонаси яқинида содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди. Бу ҳақда бугун, 5 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Албатта, гап террорчилик ҳаракати ҳақида кетяпти, бу умуман қабул қилиниши мумкин эмас. Биз бундай террорчилик ҳаракатларини кескин қоралаймиз”, дейди Кремль вакили.
У ҳозир қилиниши керак бўлган энг муҳим иш дипломатлар ва миссия вакилларига нима бўлгани ҳақида жойидан маълумот олиш эканини қайд этган.
Унинг қўшимча қилишича, “ҳозир маълумотлар аниқлаштириляпти”.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 сентбярь куни Қобулдаги Россия элчихонаси олдида теракт содир этилди. “Reuters” полицияга таяниб хабар беришича, ушбу портлашни худкуш-террорчи содир этган. Россия ТИВ маълумотига кўра, портлашда дипломатик миссиянинг икки ходими ҳалок бўлган.