Кремль Путинга тақиқ қўйилганидан афсусда – Песков
Олам
−
18 Декабрь 2020
9775Кремль Спорт арбитраж суди (CAS) нинг Россия Президенти Владимир Путинга Олимпия ўйинлари ва бошқа халқаро спорт тадбирларида қатнашишини тақиқлаш тўғрисидаги қароридан афсусда. Бу ҳақда Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Албатта, биз унга (қарорга – таҳр.) салбий қараймиз. Аммо, спорт соҳаси раҳбарларимиз томонидан таъкидланганидек, асосийси спортчилар халқаро мусобақларда қатнашиш ҳуқуқини олишади”, деган Песков.
Унинг сўзларига кўра, бу россиялик спортчиларга халқаро квалификация ва спорт формасини сақлаб қолиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, Спорт арбитраж суди 17 декабрь куни Россия Ҳукумати вакиллари, вазирлар, Бош вазир ўринбосарлари ҳатто Президентга икки йилга Олимпия ва Паралимпия ўйинларига ташриф буюришни тақиқлади.
Тақиқ Халқаро олимпия қўмитаси аъзолари ҳамда мусобақа ўтказилаётган давлат раҳбари ёки Бош вазири таклиф қилган шахсларга татбиқ этилмайди.
LiveБарчаси