Кремль Навальнийнинг “Путин учун сарой” фильмига муносабат билдирди

Олам 11463
image

Аввалроқ, Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси ҳамда мухолифат етакчиси Навальнийнинг YouTube платформасида “Путин учун сарой” номли суриштирув фильми эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Фильмда Геленжик яқинида, Қора денгиз соҳилида жойлашган, умумий 17 691 метр квадрат майдонни эгаллаган сарой Путин номи билан боғланган. 

Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Алексей Навальнийнинг суриштирув фильмини ҳали кўрмаганини таъкидлади. Шунингдек, Песков Президент Путинда бундай кўчмас мулк йўқлигини қўшимча қилди. Бу ҳақда “Daily Storm” хабар бермоқда.

“Суриштирувга кўзим тушмади, лекин айтишим мумкинки, эски касета яна айланяпти. Кўп йиллар олдин ҳам биз Путиннинг Геленжикда ҳеч қандай кўчмас мулки йўқлигини тушунтирган эдик”, дейди Дмитрий Песков.

Маълумот ўрнида, Алексей Навальний 2017 йилда Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков номи билан боғлиқ “Песковнинг ўғли: Англия зиндонидан Россия элитасигача” номли суриштирув фильмини эълон қилган.  

Эслатиб ўтамиз, Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний заҳарланиш ташхиси билан Германияда узоқ муддат даволаниб, жорий йилнинг 17 январь куни Россияга қайтди ва ўша вақтнинг ўзидаёк аэропортда ҳибсга олинди. У айни вақтда панжара ортида.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 502
Рейтинг: 3
t
×