Кремль Қрим борасида Байденга жавоб қайтарди 

Олам

image
Кремль “ҳамласи“: Путин Россияси Қримни қандай қилиб “босиб“ олганди? north_east

Кремль “ҳамласи“: Путин Россияси Қримни қандай қилиб “босиб“ олганди?

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден Америка “Қримни Россия томонидан мақсадли равишда қўшиб олинишини ҳеч қачон тан олмаслиги” ва Москванинг “тажовузкор ҳаракатларига қарши” Украина билан ёнма-ён туришини айтганди. 

Шундан сўнг, Россия раҳбари Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков Байденнинг гапларига ўз муносабатини билдирди. 

Песковга кўра, Россия Қримни аннексия қилмаган, яриморолнинг мамлакат билан бирлашиши халқаро қонунчилик асосида амалга оширилган. 

“Ҳеч ким Қримнинг аннексияси ҳақида гапирмайди, бундай ҳолат ҳеч қачон бўлмаган. Халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларига мувофиқ бирлашиш бўлган”, деган Матбуот котиби. 

Маълумот ўрнида, Қрим 2014 йилда Украинада бошланган "Майдон" воқеалари вақтида Россия томонидан эгалланган. Ғарб давлатлари РФнинг бу ҳаракатини суверен давлат ҳудудини аннексия қилиш деб баҳолаб, унга қарши санкциялар жорий қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Қрим

Баҳолаганлар

770

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг