Кремль Қодировнинг соғлиғи ҳақида “справка” бермайди – Песков
Олам
−
18 Сентябрь 2023
12076Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков брифинг чоғида журналистларнинг Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ҳақидаги саволларига жавоб берди.
“Бизда маълумот йўқ. Кремль унинг соғлиғи ҳақида маълумотнома бермайди”, деган Песков.
Шунингдек, Кремль воизидан Қодиров 17 сентябрь куни Москвада бўлган-бўлмаганига ҳам ойдинлик киритиш сўралган. Бунга жавобан, у Россия етакчиси Владимир Путин билан ҳеч қандай учрашув бўлмаганини айтиб ўтган.
Қайд этиш жоизки, Рамзан Қодировнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари ҳақида хабарлар фонида кеча, 17 сентябрь куни Чеченистон Республикаси раҳбарининг Telegram-каналига унинг ёмғир остида сайр қилиб юргани акс этган виде жойлаштирилганди.
“Интернетда ҳақиқатни ёлғондан ажрата олмаган барчага тоза ҳавода сайр қилишни ва ўз фикрларини тартибга солишни қатъий тавсия қиламан. Ёмғир эса одамни тетиклаштиради”, деб ёзилган видео остидаги постда.
Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида Қодировнинг самолёти 15 сентябрь куни тахминан Грознийдан Москвага учгани ва уч кун давомида Россия пойтахтида қолгани, шунингдек, 17 сентябрь куни эрталаб Москвадаги марказий клиник шифохонаси ҳудудига Чеченистон давлат рақамларига эга автомобиллар келгани даъво қилинмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15