Кремль: “Идлиб устидан учувчи турк самолётлари хавфсизлигига кафолат берилмайди”
Олам
−
02 Март 2020
6363Москва Сурияга учаётган турк самолётларининг хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини айтди. Бу ҳақда "Arab News" агентлиги хабар қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги расмий Дамашқ Идлиб ҳудуди орқали ҳаво майдонларини ёпиб қўйганидан кейин ана шундай баёнот билан чиқди. Туркия Республикаси кучлари эса Идлибни халқ хоҳламагунича тарк этмаслигини айтди.
Аввалроқ, Эрдўған Суриядаги тарангликни муҳокама қилиш учун Россияга ташриф буюришини маълум қилинди. "Президент 5 март куни Россияга бир кунлик ташриф билан боради", деди Туркия Президенти маъмурияти.
Кеча, 1 март куни Туркия Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия кучларига қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаганини тасдиқлади.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15