Кремль Ғарбнинг пўписасидан қўрқдими? Украина ва Россия музокара ўтказиши айтилмоқда

Олам

image

Украина билан чегарадош ҳудудларда 100 минлаб қўшин тўплаган Москва Киев билан тинчлик музокараларини олиб бориш учун Франция пойтахти Парижда расмийлар иштирокида учрашув ўтказмоқчи. Бу ҳақда “Al-Jazeera” телеканали Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебага асосланиб, хабар берди.

Қайд этилишича, Украина-Россия расмийлари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувда Германия ва Франциянинг юқори мартабали дипломатик вакиллари ҳам иштирок этиши маълум қилинмоқда.

Томонлар 2015 йилда қабул қилинган Минск тинчлик битимида келтирилган меъёрларни бажариш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда. Битимдаги талабларга амал қиладиган бўлса, томонлар Украина чегарасидаги нотинч вазиятга барҳам бериши керак бўлади. 

Билдирилишича, Украинага нисбатан Россия агрессиясининг ортиб кетиши фонида АҚШ ва Ғарбнинг Москвани мисли кўрилмаган санкциялар билан огоҳлантиргани Кремлни музокаралар йўлини танлашига сабаб бўлмоқда. 

АҚШ ва Ғарб санкциялари нафақат Москва, балки, шахсан Президент Путинга ҳам қаратилиши кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, Россия ҳарбий ҳаракатларни давом эттириши ортидан НАТО ва АҚШ ҳам Москвага нисбатан амалий жавоблар йўлини тутмоқда.

Ҳусусан, Буюк Британия Украинага қурол-яроқ ва ҳарбий техника етказиб бергани ҳақида маълум қилган. Пентагон 8 500 нафар аскарни Украинага юбориш учун юқори даражадаги ҳарбий сафарбарликда ушлаб турганини билдирган.

Ҳарбий ҳаракатларга аралашмаслик йўлини танлаган Германия Украинага 5 000 дона аскарлар бош кийими (каска) ва тиббий аслаҳалар юбориши ҳақида билдирган.

Бугун, 26 январь куни Литва Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Эстония ҳарбий ҳаво базасига АҚШнинг F-15 русумли тезкор қирувчи ҳаво самолётлари келиб қўнган. 

Дания Мудофаа вазирлиги эса эртага, 27 январь куни 4 та F-16 русумли тезкор қирувчи ҳаво самолётлари Литванинг Шяуляй ҳарбий ҳаво базасига жойлаштиришини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал, АҚШ Президенти Жозеф Байден Украинага қилинган ҳар қандай агрессия ортидан Россия раҳбари Путинга “тушида ҳам кўрмаган” санкциялар ваъда қилганди.

 

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг