Кредит ва алимент пулини тўламаганларнинг қимор ўйнаши тақиқланяпти
Олам
−
03 Ноябрь 2023
6196Қозоғистон парламенти онлайн-казино ва букмекерлик рекламаси устидан назоратни кучайтириш чораларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Forbes.kz хабар берди.
Мамлакат Бош вазири Алихон Смаилов қозоғистонликлар орасида қимор ўйинларига қарамлик ортиб бораётганини айтиб ўтган. Унга кўра, қиморбозлик мамлакатда ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик билан бирга оилалардаги ажралишларнинг асосий сабабларидан бирига айланган.
“Вазирлар Маҳкамаси қимор ўйинларига қарамликка қарши курашишга қаратилган бир қанча меъёрий ҳужжатларни тайёрлади. Биринчи навбатда, бу букмекерлар, лотереялар ва онлайн казиноларни реклама қилишни тақиқлайди”, деган Смаилов.
25 ёшдан кичик фуқаролар, шунингдек, қарздорлар ягона реестридаги шахсларнинг қимор ўйинларида иштироки тақиқланиши мумкин.
Қонун лойиҳаси кучга киргач, алимент тўламаганлар ва банк кредити тўлови бўйича муддати ўтиб кетган шахслар онлайн қиморларга пул тикиши ва казинолардаги ўйинларда қатнашиши чекланади.