Красноярск ўлкасидаги наркология клиникасида ёнғин юз берди
Олам
−
17 Сентябрь 2020
3034Бугун, 17 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан соат 03:46 да Красноярскдаги хусусий наркология клиникасида ёнғин юз берди. Ёнғин натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
"Соат 03:46 да Красноярск шаҳридаги Мира проспектида жойлашган "Тоза шаҳар" хусусий гиёҳвандлик клиникасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Тергов қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, олти киши жароҳат олди, улардан тўрт нафари вафот этди", дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарида.
Ёнғин биринчи қаватда жойлашган офисда 10 квадрат метр майдонда содир бўлган. Ўт ўчирувчилар олти кишини қутқарган, биноларда одамларнинг бор-йўқлиги текширилган, аланга ўчирилган. Эвакуация қилинганлар учун автобус юборилган. Клиника биносидан 16 киши қутқарилган. Турар жой биносининг кириш қисмидан эса 12 киши эвакуация қилинган.
Маълумот учун, палаталарнинг биридаги лампада қисқа туташув бўлгани ёнғинга сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь