Машинистнинг кран тагида қолиб ўлиши бўйича жиноят иши қўзғатилди
Crime
−
04 February 2023 13993 1 minute
Аввалроқ, Тошкент вилоятида автокран ағдарилиб кетиши оқибатида машинист ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
"Ҳолат юзасидан Паркент тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди", дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August