Қозоғистонни ҳам четлаб ўтмаган Пандора Назарбоевнинг бойвачча “учинчи” хотинини фош қилди
Олам
−
05 Октябрь 2021
35405Халқаро журналистлар консорциуми (ICIJ) дунё раҳбарлари, уларнинг шериклари, амалдорлар ва ишбилармонларнинг офшор схемаларга жалб қилингани ҳақидаги Пандора ҳужжатларини чоп этгани ҳақида хабар бергандик. Терговга 150 та оммавий ахборот ташкилотининг 600 дан ортиқ журналистлари жалб қилинган.
Ҳужжатларда Қозоғистон ҳам тилга олингани маълум бўлди. Архив маълумотларига кўра, мамлакатнинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг норасмий рафиқаси Асель Қурманбоева 30 миллион доллар ҳамда Британиянинг Виржиния ороллари оффшор компанияларнинг улушини олган. У Назарбоевнинг ишончли одамлари – олигархлар Владимир Ни ва Владимир Ким билан биргаликда офшор бизнесга эгалик қилган.
Фото: Асель Қурманбоева, 1999 йил.
Қурманбоева Назарбоевнинг учинчи ҳотини экани ҳақидаги миш-мишлар 1999 йилдан бери мавжуд. Гап шундаки, Қурманбоева ўша йили “Қозоғистон гўзали” кўрик танловида ғолиб бўлган. Бу вақтда мамлакат гўзали 18, жаноб Президент эса 59 ёшда бўлган. Унинг икки ўғли ҳам “Нурсултанулы” фамилиясини олган.
Ҳужжатларда, шунингдек, биринчи Президент ва унинг норасмий рафиқаси ўртасида ҳамкорлик алоқалари борлиги кўрсатилган. Қурманбоева 2012 йилда “Астана Балет” театрини очган компаниянинг асосчисига айланди. Театр сайтида айтилишича, у Назарбоев ташаббуси билан ташкил қилинган.
Маълумот ўрнида, 1940 йилда туғилган Нурсултон Назарбоев 1990-2019 йилларда Қозоғистон Президенти бўлган. 5 марта мамлакат президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонган Назабоев 2019 йилда давлат раҳбарилигидан кетган. Бироқ, у Қозоғистон хавфсизлик кенгаши ҳамда ҳукмрон партия “Нур Отан” раислигини ўзида сақлаб қолган. Элбошининг расмий турмуш ўртоғи Сара Назарбоев ҳисобланади. Бироқ, Қозоғистонда Президентнинг иккинчи хотини ҳам борлиги ва бу давлат раҳбари самолётида стюардессалик қилган Гульнора Ракишева экани тўғрисидаги гаплар жуда кенг ёйилган.
LiveБарчаси