Коста-рикалик футболчини тимсоҳ еб қўйди

Спорт

image

Коста-Рика дарёсида чўмилаётган футболчи тимсоҳга ем бўлди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 июль куни “Депортиво Рио Каньяс” жамоасининг 29 ёшли футболчиси Хесус Алберто Лопес салқинланиш мақсадида Гуанакасте вилоятидан оқиб ўтувчи Каньяс дарёсига тушган, шундан сўнг у баҳайбат тимсоҳ ҳужумига учраган. Футболчининг ҳамроҳлари ҳеч қандай ёрдам кўрсата олмаган. Оқибатда Хесус Алберто воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, маҳаллий полиция йиртқични отиб ўлдирган ва спортчининг бурдалаб ташланган жасадини сувдан чиқариб олган.

"Тимсоҳга ем бўлган Хесуснинг 8 ва 3 ёшли икки нафар фарзанди бор эди", дейилади хабарда.

Унинг оиласи жамоатчиликка дафн маросимини ўтказиш харажатларини қоплашга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Хесус фаолият юритган жамоа менежери Луис Карлос Монтес шу мақсадда махсус хайрия ташкил қилган. Шунингдек “Депортиво Рио Каньяс” клуби ҳам бахтсиз ҳодиса оқибатида боқувчисиз қолган оилага товон пули тўлаб берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг