Косонсойда ҳоким ўринбосари ўқитувчиларга бетон қуйдирган. У жазоланди

Жамият

image

Аввалроқ, Косонсой туманида 54 мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабар берган эдик. Ўқитувчилар ариқ четига бетон қуйишга олиб чиқилиши ортидан туман Халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинганди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси мазкур ҳолат бўйича ўтказилган текширувлар натижасини эълон қилди.

Текширув натижаларига кўра Наманган вилояти, Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчилари Косонсой тумани Намуна қишлоғи яқинидаги анҳор бўйида олиб борилган қурилиш-ободонлаштириш ишларига жалб қилингани аниқланган. Қизиғи тегишли тартибда ишлаш учун ҳар бир мактаб ўқитувчиларига 10 метрдан ҳудуд бўлиб берилганлиги ҳамда мазкур ишларга мажбурий равишда жалб қилинган.

Косонсой туман ҳокимининг ўринбосари М.Исомиддинов ўз тушунтиришида 2019 йил 29 июнь куни тумандаги "Яшил хиёбон" истироҳат боғидаги ободонлаштириш ишларида туман мактаблари ходимлари иштирок этиб, туман ободонлигига ўз ҳиссаларини қўшганлигини ҳамда келгусида Косонсой туманида ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслигини баён қилди.

Шунга мувофиқ, Наманган вилояти, Косонсой туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари М.Исомиддиновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарори талабларига зид равишда мактаб ходимларини қурилиш ишларига жалб қилганлиги юзасидан маъмурий баённома тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб мажбурий меҳнат Косонсой

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг