Коррупцияга қарши курашувчи алоҳида орган тузилади. У Президентга ҳисоб бериб боради
Жамият
−
24 Январь 2020
8543Президент Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашувчи алоҳида орган ташкил этишни таклиф қилди.
Давлат раҳбари мамлакатда масъул идоралар раҳбарлари орасида ҳалоллик вакцинаси тарғиб қилиш масаласига тўхталди. Янги тузилаётган орган энг аввало тиббиёт, қурилиш ва олий таълим соҳасидаги коррупцияга қарши курашади.
“Афсуски, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўриниши билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди. Такрор ва такрор айтаман, бу иллатни йўқ қилмасак, бирорта тармоқ ривожланмайди. Тадбиркор ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келмоқда”, дейди давлат раҳбари.
Президент сўзида давом этаркан, бу борадаги курашни янада кучайтириш ва натижага эришиш учун ҳалоллик вакцинасидан фойлдаланиш ҳақида гапирди.
“Энг катта масала шуки, ҳалоллик вакцинасини қаердан оламиз? “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармаси иштирокида мана шу муҳитни яратишимиз зарур”, дейди Президент.
“Прокуратура ҳам билан, Ички ишлар ҳам билан. Ёнимизда юрибди коррупцинерлар. Келинглар, мард бўлиб улар билан курашайлик ҳаммамиз. Мана шу масала билан қаттиқ курашмасак, ислоҳотларимизни амалга оширолмаймиз. Оғир бўлади, қийин бўлади, коррупция оёғимизга кишан. Биз бу кишандан озод бўлишимиз керак. Биз коррупциянинг оқибати билан куришишдан, унинг олдини олиш устида ишлашимиз керак. Ушбу вазифалар ижросини тизимли таъминлаш мақсадида Парламент ва Президентга ҳисоб берадиган коррупцияга қарши курашга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этишни таклиф этсам, нима дейсизлар?”, дейди давлат раҳбари.
Президентнинг таклифи йиғилиш иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.