Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жиззахдаги 2 млрдлик тендерлар бўйича суриштирув бошлади
Жамият
−
26 Декабрь 2020
5240Аввалроқ, Жиззах вилоятида 2 млрд сўмлик давлат буюртмалари вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг қизига қарашли ширкат томонидан бажарилган бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жамоатчилик орасида мунозарага сабаб бўладиган мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.
“Давлат харидлари соҳасидаги шартномаларнинг очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши натижасида тизим шаффофлашди.
Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда фаол фуқаролар саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур соҳадаги коррупцион ва манфаатлар тўқнашуви акс этган бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам юзага чиқмоқда.
Жумладан, Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси Жиззах шаҳрини ободонлаштириш мақсадида ўтказган танлови масаласи қатор муҳокамаларни келтириб чиқарди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида мазкур ҳолат бўйича ўрганишни бошлади”, дейилади хабарда.
Ўрганишлар натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.
Бундан ташқари Агентлик томонидан давлат харидлари соҳасида учраётган тизимли қонун бузилиш ҳолатлари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда мазкур жараёнда юзага келаётган коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи ва жавобгарликни кучайтиришни назарда тутадиган таклифлар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинган.
LiveБарчаси