Коррупцияга энг кўп дуч келадиган мансабдорлар рўйхати тузилади

Жамият

image

Ўзбекистонда коррупцияга энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг рўйхати тузилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 21 ноябрь куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 2-йиғилишида сўз борган. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий кенгаш раиси Танзила Норбоева қатнашган. 

Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича йўл харитаси лойиҳаси ҳам муҳокама этилган. Лойиҳада коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари рўйхатини шакллантиш, хорижий давлат мансабдор шахсларига ва халқаро ташкилотларининг вакилларига пора берганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш, коррупция ҳолатлари тўғрисида аноним хабар йўллаш ва уларни кўриб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Шунингдек,  давлат харидлари соҳасини ҳуқуқий тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги айрим бўшлиқлар, давлат органлари иш фаолиятида очиқлик ва шаффофликнинг лозим даражада эмаслиги, рақобат муҳитини ва жамоатчилик назоратини чекловчи бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида Ўзбекистонда 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эди. Улар орасида 34 нафар банк раҳбарлари, 59 нафар Ички ишлар вазирлиги ходимлари, 7 нафар ҳоким ўринбосарлари, ҳатто Миллий гвардия тизимидаги мансабдорлар ҳам борлиги маълум қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистонда мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилаётгани хабар қилинди.

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

380

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made