Коррупция масаласида Қурилиш вазирлиги тизимида суиистеъмолчиликлар кузатилмоқда – Йўлдошев

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида коррупция ҳолатлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Бош прокурор мазкур йиғилишда қурилиш соҳаси коррупциялашган соҳалардан бири бўлиб қолаётганлигини алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда Qalampir.uz мухбири Феруза Нажмиддинова хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қурилиш соҳасида сўнгги икки йилда 1.233 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Қурилиш учун ер ажратиш, танлов ва тендер ўтказиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштириш, муҳандислик - коммуникация тармоқларига уланиш жараёнларида коррупция кўплаб кузатилмоқда.

“Мисол учун, Навбаҳор туман ҳокимининг 1 - ўринбосари Х. “Конимех балиқчи” жамияти раҳбари А.дан балиқчилик ҳавзасига коллектор қазилишига рухсат бериши эвазига 11 минг доллар олганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Бюджетдан молиялаштириладиган қурилиш ишлари учун пудратчиларни таниш - билишчилик ёки пора эвазига танлаб олиш каби коррупциявий амалиёт кузатилмоқда.

“Сувоқова” корхонаси Қашқадарё вилояти бошқармаси мутахассиси Н. “Диёрбек Учқун” корхонаси раҳбари Б.га танишлари орқали қурилиш объекти олиб бериш эвазига 14 минг доллар беришни талаб қилиб, 9 минг доллар олганда қўлга олинган”, деди Бош прокурор.

Бу соҳада давлат бошқаруви ва назоратига масъул Қурилиш вазирлиги тизимида ҳам суиистеъмолчиликлар кузатилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

“Мисол учун, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари А. ва Чилонзор туман ҳокимияти бўлими бошлиғи Ш. “Max Saodat” жамиятига кўп қаватли уй - жой қуриш учун Чилонзор туманидан 1 гектар ер ажратиш эвазига 1 млн. 400 минг доллар талаб қилиб, 50 минг долларни олган вақтда ушланган”, деди Ниғматилла Йўлдошев.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция прокуратура вазирлик

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг