Коронавируснинг енгил шакли дориларсиз ўтиб кетиши мумкинми?

Саломатлик 15785
image

Коронавируснинг енгил даражасини организмнинг ўзи енгиши мумкин. Вируснинг енгил даражасида ҳеч қандай антибиотиклар буюрилмайди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди

“Aниқ маълумотларга кўра, бемор билан мулоқотда бўлган аҳолининг 80 фоизида касаллик симптомларсиз, яъни енгил даражада ўтади. Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган бўлади”, дейди Севара Убайдуллаева.  

Штаб аъзосининг сўзларига кўра, бундай беморлар касалликни антибиотиклар ва бошқа кучли дори воситаларисиз енгиши мумкин. Бу ҳолатларда шифокорлар тавсияси ва назоратида иммун тизимини қўллаб туриш, шахсий гигиена қоидалари ҳамда карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. 

Шунингдек беморлар:
•  томоқни тез-тез турли эритмаларда кунига 8 марта чайиб туриш;
•  кун давомида 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш;
•  соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабзавотларнинг бўлиши;
•  С витаминига бой маҳсулотлар лимон, наъматак, малина чойларни ичиш, булғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш;
•  шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва машқларни бажариб туриш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 сентябрь 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олган беморлар сони 47 620 нафарга етган. Ҳозирда беморларнинг 83 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 612
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×