Коронавируснинг организмга кириш йўли топилди
Саломатлик
−
25 Апрель 2020
28274Халқаро олимлар гуруҳи бурунда ACE2 ва TMPRSS2 оқсиллари нисбатан кўпроқ тўпланган ва коронавируснинг инсон организмига киришида асосий йўл бўлаётган иккита ҳужайра турини аниқлади. Тадқиқот натижаси “Nature Medicine” журналида эълон қилинди.
Тадқиқот инсон танасидаги барча ҳужайраларни ўрганиш устида иш олиб борувчи Human Cell Atlas Lung Biological Network халқаро консорциуми доирасида олиб борилди.
SARS-CoV-2 ҳам 2003 йилдаги атипик пневмония эпидемиясини келтириб чиқарган коронавирус каби организмга кириши маълум. Аммо бурундаги қайси ҳужайралар вируснинг организмга ўтишида иштирок этиши ноаниқ эди, дея таъкидлади Британиянинг Wellcome Sanger институти.
Олимлари ACE2 ва TMPRSS2 оқсиллари инсон танасининг қайси қисмида кўпроқ тўпланганини аниқлаш учун соғлом одамнинг ўпка, бурун, кўз, ошқозон, юрак ва жигар тўқималарида таҳлиллар ўтказган.
“Биз SARS-CoV-2 нинг организмга киришини фаоллаштирувчи ACE2 ва TMPRSS2 оқсиллари турли аъзоларда, жумладан буруннинг ички қисмида мавжудлигини ўргандик. Кейин биз нафас йўлларининг барча ҳужайраларида шиллиқ ҳосил бўлишида иштирок этадиган гоблет ҳужайраларида ва бурундаги силиер ҳужайраларда ҳар иккала оқсилнинг концентрацияси энг юқори эканлигини аниқладик. Бу уларни инфекция тарқалишининг бошланиш нуқтасига айлантиради”, дейди тадқиқотдаги етакчи олим Варадон Сунгнак.
Тадқиқот муаллифлари АCE2 ва ТМПРСС2 оқсилларини кўзнинг шох пардасида ва қизилўнгач, шилимшиқ ва йўғон ичак шиллиқ қаватида ҳам аниқлаган. Бу ўз навбатида вирус бошқа бир йўл – кўзлар ва кўз ёшлари орқали юқиши мумкинлигини кўрсатади.
LiveБарчаси