Коронавируснинг ноодатий белгиси аниқланди
Саломатлик
−
30 Октябрь 2020
14421Коронавирусга чалинганлар кўпроқ тери касалликларига дуч келиши мумкин.
АҚШнинг Массачусетс штатидаги шифохона тадқиқотчилари Халқаро Дерматологик жамиятлар лигаси ва Америка дерматология академияси билан ҳамкорликда тажриба ўтказган.
Мутахассислар коронавирусга чалинган мингдан ортиқ беморларни ўрганишган. Уларнинг учдан бир қисмида икки ҳафта давомида тахмин қилинган аломатлар мавжуд бўлган. Бир нечта беморларда белгилар 60 дан 130 кунгача сақланиб турган.
Бундан ташқари, олимлар COVID-19 Халқаро Дерматологик реестрида тери касаллиги аломатлари билан касалланганлар ҳақида маълумот топганлар. Беморларнинг тахминан ярмида оёқларнинг яллиғланиши қайд этилган.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 45 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь